|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Teatrga borib turasizmi? | |||
Ha, yangi chiqqan spektakllarni qoldirmay korgani boraman. | 9 | 8.26% | |
Ba'zan-ba'zan borib turaman. | 64 | 58.72% | |
Televizorda ko'rsatilayotgan yoki video lavhalarga yozilganini ko'raman. | 21 | 19.27% | |
Teatr ko'rishni yoqtirmayman. | 15 | 13.76% | |
Голосовавшие: 109. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
30.05.2017 10:51 | #742 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Кеча Ўзбеккино миллий агентлиги қошидаги Киноактер театр студиясининг Теннесси Уильямснинг "Стекляный зверинец" пьесаси бўйича саҳналаштирилган "Бир кунлик бахт" спектаклини томоша қилдим.
Теннесси Уильямснинг ушбу пьесаси автобиографик саналади ҳамда маълум маънода ўз оиласидаги муносабатлар акс эттирилган. Агар пьесанинг қаҳрамонларига тўхталадиган бўлсак, эри ташлаб кетиб, бир ўзи икки фарзандини тарбиялаган, иродаси кучли ва ўз ҳукмини фарзандларига ўтказа оладиган Онани (Аманда) кўрамиз. Шунингдек, жузьий жисмоний камчилиги туфайли одамови бўлиб қолган, жуда таъсирчан, ўз қобиғида ўралашиб қолган Қиз (Лаура) ҳамда ўз ҳаётидан норози, кундалик иши жонига текккан, бу иш онаси томонидан унинг ўғиллик бурчи сифатида қаралишини биладиган, уйини тезроқ тарк этиб ўзи ҳоҳлагани билан шуғулланишни орзу қилаётган Ўғил (Том). Яна бир пьеса иштирокчиси Қиз билан таништириш мақсадида Ўғил томонидан уйга таклиф этилган Меҳмон (Джим). Пьесанинг асосий мақсади бу оиладаги мураккаб муносабатлардан ташқари, Қиз ва Меҳмон йигитнинг қисқа учрашуви орқали Лаурада ўзига бўлган ишончни уйғотиш, у ҳам латофатли, севикли бўла олишини, ҳаёт ранг-баранг бўёқлардан иборат эканлигини кўрсатишдан иборат, менимча. Последний раз редактировалось Sparc; 30.05.2017 в 10:53. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
30.05.2017 14:19 | #743 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
"Бир кунлик бахт" спектаклида саҳнадаги воқеалар ривожи гитара оҳангларида жонли ижрода қўшиқлар билан шарҳлаб борилди. Гитара ижроси маромида бўлди, қўшиқлар ҳам маҳорат билан айтилди.
Умуман, совет даврида одат тусига айланган мусиқали театр алоҳида, драматик театр алоҳида бўлиши керак деган удумдан воз кечиш керак. "Ильхом" театрининг энг яхши спектакллари, Рус драма театрнинг "Иди мое творчество в народ" спектакли айнан мусиқа ва драматизмнинг уйғунлигида яратилган. Спектаклнинг ўзидан таассурот афсуски ижобий деб бўлмайди. Менимча, пьесанинг асосий ғояси йўқолиб қолган, Она ролининг ижроси ҳам бир текис эмас. Кўп ҳолларда оналаримизга хос кундалик турмушда ва меҳмонларнинг олдида ўзларини ўзгача тутишлари, фарзандларига ҳам меҳмоннинг олдида атайин юмшоқ муомаласи жуда яхши акс эттирилган. Онанинг, эри кетганидан сўнг, якка суянчиғи бўлиб қолган ўғлининг ёқасидан тутиши эпизоди, менимча, ишонарли эмас. Бундай шароитда Ўғил Она учун суянчиқдан ташқари қайсидир маънода маслаҳатчиси, сирдоши ҳам бўлиб қолади, шундай экан она ўғлини қанчалик койимасин, ич-ичдан унга бўлган ҳурматни ҳис этиши керак. |
|
Ответить |
30.05.2017 16:47 | #744 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Қиз (Лаура) роли актриса томонидан яхши ижро этилди, хатто мусиқали пауза вақтида Она ва Қиз ролини ижро этган актрисаларнинг беихтиёр ҳаракатларида ўзаро меҳр сезилиб турди.
Асосий эътироз Меҳмон йигит образининг талқини билан боғлиқ, режиссернинг фикрича меҳмон йигит ўта ўзига бино қўйган, қизнинг олдида телба тескари ҳаракатлар қиладиган, мақтанчоқ, пуфаксимон йигит. У ҳолда, бу йигит билан Лауранинг учрашишидан мақсад нима, наҳотки шу йигит Лаурада бирор бир яхши туйғу уйғота олса, наҳотки бу учрашувдан сўнг Лаура дунёга бошқа кўз билан қарай олади ? Нима учун пьеса ҳам, спектакл ҳам шу саҳна билан якунланади, ахир муаллиф онаси ва синглисини ташлаб, узоқларга кетганидан сўнг ҳам синглисининг тақдирига бефарқ эмаслигини ёзяпти-ку. Режиссернинг фикрича ушбу спектаклдан томошабин қандай хулоса чиқариши керак? Менимча, бу хулоса Тенесси Уильямснинг хулосасидан фарқ қилади. |
|
Ответить |
"+" от:
|
06.06.2017 15:02 | #745 | |
|
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 06.06.2017 в 15:15. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
14.06.2017 18:26 | #746 | |||
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44
113/50
– 0
0/0
|
Цитата:
Последний раз редактировалось Shuhrat Rizayev; 14.06.2017 в 18:45. |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
14.06.2017 18:28 | #747 | |||
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44
113/50
– 0
0/0
|
Цитата:
Последний раз редактировалось Shuhrat Rizayev; 14.06.2017 в 18:46. |
|||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
15.06.2017 11:25 | #748 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Кеча Миллий театрда "Ўжарлар" спектаклини томоша қилдим. Спектакль қорақалпоғистонлик драматург Ўрозбой Абдураҳмоновнинг пьесаси асосида саҳналаштирилган.
Спектакль келин ва куёв тарафдан бўлғуси қудаларнинг қалин пули тўғрисида тортишувидан бошланишини кўриб, об-бо яна тўй, қайнона-келин мавзуси эканми деб ўйлагандим, ҳайрият мавзу бироз бошқа экан. Пьеса Чеховнинг "Предложение" пьесасини эслатади. Ёдингизда бўлса, Чеховнинг ушбу пьесасида қўшни именияларда яшовчи совчиликка келганлар аввалига Воловьи Лужки деган дала қайси қўшнига тегишли экани, кейин эса кимнинг ити яхшироқ деб жанжаллашиб қолишади ва натижада совчилик ҳам, бўлажак тўй ҳам бекор бўлиб кетишига оз қолади. "Ўжарлар"да ҳам икки қуда арзимаган масалада чиқиша олмай жанжаллашиб қолишади ҳамда бир-бирлари билан севишиб топишган ёшларни анча қийин аҳволга солиб қўйишади. Актёрларга келсак, Тоҳир Саидов Жандулла ролини яхши ижро этди. Эркак қудалар Матриза (Ҳожиакбар Комилов) ва Холмурод (Рустам Каримов) роллари ҳам маромида бўлди, Матриза ролини ижро этган актер спектакль давомида бир сафар ўз исмини, кейинги сафар қизини исмини (Қоракўзни Бўтакўз) адаштирганини ҳисобга олмаса ҳам бўлар. Аёл қудалар Ақсингул (Раъно Ярашева) роли бир маромда яхши ижро этилган бўлса, Қизилгул роли Саида Раметова томонидан жуда ялтоқланиб (томошабинлар айнан шундай ижро кутгандек қарсаклар кўп бўлди) ижро этилди. Шу ролни Гулчеҳра Ибраҳимбекова томонидан ижросини кўрмаганимдан афсусландим. Келин (Қоракўз) ролини Нигина Анорбоева қаторида Дилноза Кубаева ҳам ижро этишини ҳисобга олсак, Миллий театр саҳнасида "Ўжарлар" спектакли "Андишали келинчак" билан бирга миллий-маиший мавзусидаги энг томошабинбоп комедиялар бўлиб қолиши шубҳасиз. "Ревизор"дан эса дарак йўқ... |
|
Ответить |
"+" от:
|
27.06.2017 16:56 | #749 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
25 июн куни Ўзбеккино Миллий агентлиги қошидаги Киноактер театр-студиясининг "Бибихоним" спектаклини томоша қилдим.
Шаҳодат Исахонованинг "Бибихоним" романини ўқимаган эканман, китобнинг электрон вариантини ҳам тополмадим. Сароймулк хоним (Бибихоним) Темурнинг ўлимидан кейин 1 йил яшаганини (1406), Улуғбек 1409 йилда Самарқанд тахтига ўтирганини ҳисобга олсак, спектаклдаги воқеаларнинг хронологик ривожи қанчалик тўғрилиги савол туғдиради. Шунингдек, спектаклнинг биринчи сағнасида 10 яшар бола Улуғбекнинг бувиси ўрнидаги одам, тарбиячиси Бибихонимга ақл ўргатиши ҳам бироз ғалати. Яна бошқа саволлар ҳам борку (масалан, нима учун Бибихоним Улуғбекни "Улуғим" деб чақириши тушунарсиз), майли буларни бадиий тўқимага йўяйлик. Спектаклни ўзига келсак, ҳар қисмнинг охирида ҳофиз турли рангдаги биттадан гулни Бибихонимга тутқазиши, Бибихоним гулни осилиқ турган тувакларнинг бирига қўйишидан мақсад нима эканлиги ноаниқ бўлиб қолган. Бибихонимни қўлларини осмонга кўтариб, ҳайқириши ҳам қанчалик шарқона одоб қоидаларига тўғри келади билмадим. Саида Раметова Бибихоним ролини ижро этар экан, невараларига меҳрибон, кези келганда ҳукмдор олдида итоаткор, зулмга учраганларнинг ҳимоячиси сифатида кўрсатиб берган. Спектакл давомида Бибихоним юзида бирор ўзгариш, мимикани пайқамадим. Эҳтимол, режиссер Сароймулкхоним образининг ўзидан келиб чиқиб (ҳарқалай, бош малика) шундай талаб қўйгандир. Лекин, менимча, ҳақиқий характерли роль бўлиши учун актер ўзининг қолипга тушиб қолган "қайнона" образидан чиқиб кета олмагани сабаб бўлган кўринади. Умуман олганда, актерлар томонидан ўша давр муҳити, ўзаро муносабатлар яхши кўрсатиб берилган. Актерларнинг ижро маҳорати ҳам юқори даражада. Режиссер томонидан ўтмишимиз хақидаги "Тўмарис" ва "Бибихоним", Теннесси Уильямс пьесаси асосида "Бир кунлик бахт" сингари хилма-хил спектакллар билан янги театр-студиянинг репертуарини бойитиши албатта қувонарли. Тошкентда ҳам дунёнинг йирик пойтахт шаҳарлари каби театрлар қанчалик кўп бўлса, уларда ҳам классик, ҳам ижодий-экспериментал янги спектакллар саҳналаштириб борилса шунчалик яхши. Томошабинларимиз айнан шуни кутмоқда. Последний раз редактировалось Sparc; 27.06.2017 в 16:59. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|